“Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан ўтказилган спорт тадбири

“Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан ўтказилган спорт тадбири

      2020 йил 15 январь куни “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида Банк иши факультетининг КБИ-72 гуруҳ талаба йигитлари ўртасида спортнинг “Шашка-шахмат” тури бўйича “Мард ўғлонлар” танлови бўлиб ўтди.

 

      Тадбирда институт мураббийлар Кенгашининг раиси У.Раджабов, факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари С.Джуманов, факультет ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Д.Шолдоров, “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси педогог ходимлари иштирок этдилар.

 

      Тадбир шахмат-шашка бўйича танлов тариқасида ўтди, танлов 3 босқичда бўлиб ўтди ва шахмат-шашка бўйича моҳир талабалар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 

17:05 / 2020-01-17
Success helper
Success warning