Чехия Республикасининг етакчи олий таълим муассасаларига ташриф

Чехия Республикасининг етакчи олий таълим муассасаларига ташриф


Тошкент молия институти раҳбар ва педагог ходимларидан иборат жамоа тажриба алмашиш ҳамда малака ошириш мақсадида Чехия Республикасининг етакчи олий таълим муассасаларига ташриф буюришди. 





Дунё рейтингида ТОП-200 таликка кирувчи Чехия Карлов университети, шунингдек Эуропеан Институте оф Апплиед Ссиенсе анд Манагемент,  Čэšка земěдěлска универзита в Празе га ташрифлар чоғида Европа Олий талим муассаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш, PhD илмий даражасини олиш, Халқаро индексланувчи илмий нашрларда илмий мақолалар нашр эттириш, кредит-модул тизими асосида таълим жараёнини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари ва шартлари хусусида фикр алмашилди. 





Шунингдек, Чехия етакчи олий таълим муассасаларининг юқори тажрибали профессорлари PhD, Профессор Мансоор Маитаҳ, PhD Шерзод Ташпулатовлар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ташриф давомида Тошкент молия институти педагог ходимлари томонидан ҳам ўз касбий маҳоратларини намойиш этиш мақсадида маҳорат дарслари ташкил этилиши режалаштирилган.

20:33 / 2022-06-23
Success helper
Success warning