Суғурта компаниясига саёҳат ва семинар-тренинг

Суғурта компаниясига саёҳат ва семинар-тренинг

2023 йил 4 май куни “Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг ташаббуси билан Темир йўл суғурта компаниясида Солиқлар ва суғурта факультети, 3-курс СС-30 гуруҳи талабалари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

 

 

Семинар-тренинг олдидан талаба-ёшлар учун, бевосита, компаниянинг тегишли департамент, бошқарма ва бўлимлари иш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида саёҳат уюштирилди.

 

 

Бунда компания масъул ходимлари талаба-ёшларга ҳар бир тузилма олдида турган вазифалар, меҳнат фаолиятини ташкил этилиши хусусида атрофлича маълумот бердилар.

 

 

Темир йўл суғурта компаниясининг Мажбурий суғурта департаменти бош менежери О.А.Джамирзаев талаба-ёшларга компаниянинг асосий фаолият йўналишлари тўғрисида тақдимот шаклида маъруза қилди. Тақдимот талабаларда катта қизиқиш билан кутиб олинди.

 

 

Семинар-тренингда Тошкент молия институти “Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг доцентлари Ш.Закирходжаева ва Н.Якубова иштирок этдилар.

 

Семинар-тренинг якунида Темир йўл суғурта компанияси Тошкент молия институти талабаларини малакавий амалиёт ўташ ва энг муҳими, ишга қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

 

“Суғурта ва пенсия иши” кафедраси 2023 йилда таълим сифатини ошириш сиёсатида белгиланган вазифаларни оғишмай амалга ошириш мақсадида бошқа ҳамкор суғурта компанияларида ҳам сайёр ўқув машғулотлари, семинар-тренинглар ташкил этиш ишларини давом эттиради.

08:14 / 2023-05-05
Success helper
Success warning