ТМИ талабаси халқаро танловининг 2-даражали дипломи билан тақдирланди
Тошкент молия институти Магистратура бўлими “Давлат молияси ва халқаро молия” мутахассислиги магистранти Азимжонова Малика Шавкат қизи 25 ноябрда ТДИУнинг 90 йиллигига бағишланган “Рақамли иқтисодиёт: пандемия шароитида янги ҳақиқатдаги барқарор ривожланиш” мавзусидаги ёш олимлар ва талабаларнинг илмий мақолалари халқаро танловида “Молия” кафедраси профессори Н.Э.Жиянова раҳбарлигида илмий мақоласи билан муваффақиятли қатнашди.
Танловнинг барча илмий мақолалар орасида 2-фахрли ўринни эгаллади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-даражали дипломи ҳамда мукофотлар билан тақдирланди.
Ушбу танловда Қирғизистон иқтисодиёт университети (Бишкек ш.), Нижнегород давлат муҳандислик иқтисодиёт университети (Россия), Индонезия таълим университети (Бандунг ш.), ТДИУ ва Урал ДИУ проректорлари ва профессорлари ҳайъат аъзолари сифатида қатнашдилар ва илмий мақолаларда аниқланган муаммолар ҳамда ечимларга баҳо бердилар.
ТМИ матбуот хизмати