Тошкент молия институтида 2019 йил 28 март куни “Ўзбекистон Республикаси банк тизими молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, валюта сиёсатини янада либераллаштириш ҳамда электрон хизматларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзсида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Конференция ишини институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ж.И.Каримқулов кириш сўзи билан очди. Конференция ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти бошқарма бошлиғи Ф.М.Ботиров, Ўзбекистон республика валюта биржаси Бош директори Р.Р.Усманов, АТ “Халқ банки” департамент директори С.С.Бўстонов, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси кафедра мудири Ф.Ў.Додиев, “Банк иши” кафедраси профессори Т.И.Бобақулов ва “Банк иши” кафедраси мудири профессор А.А.Омоновларнинг маърузалари тингланди. Конференция ишида турдош олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар, тижорат банкларининг мутахассислари ва талабалар иштирок этдилар.

Конференция ишида мамлакатимиз банк тизими барқарорлигини таъминлаш ва хизматлар оммабоплигини ошириш юзасидан қатор амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан, банк тизими активлари, кредитлари ва капитали ҳажмини мамлакат ЯИМга нисбатан барқарор ўсишини таъминлаш, банклар капитали таркибида давлат улушини кескин камайтириш, банкларнинг активлари таркибида юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестициялар ҳажмини кенгайтириш, банклар фаолиятида вужудга келаётган трансформацион риск даражасини пасайтириш каби тавсиялар шулар жумласмидандир.

20:39 / 2019-03-30
Success helper
Success warning