ACCA халқаро ташкилотининг аккредитациясини олиш борасида амалий саъй-ҳаракатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ACCA халқаро ташкилотининг аккредитациясини олиш мақсадида Тошкент молия институтида 2024 йил 3, 5 ва 6 январь кунлари “Тренерларни тайёрлаш” курси ўтказилди.
Курсда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди:
- ўқитиш жараёнида гуруҳларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, зарур таълим бериш инструментларини танлаш;
- тақдимотларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг техникалари;
- ўқитувчиларнинг ўзини тутиш ва нутқ маданиятини янада ривожлантириш;
- таълим бериш жараёнидаги фан доирасида кўникмаларни шакллантириш.
Курс якунида профессор-ўқитувчилари ўзига белгиланган мавзу доирасида тақдимот тайёрлашди ва курсни муваффақиятли тугатишди.
Профессор-ўқитувчиларимиз курс давомида ўрганган янги билим ва кўникмаларини педагогик фаолиятларида кенг фойдаланадилар.