Инҳа университети профессори томонидан очиқ маъруза ўтказилди
“Guest Lecturer" дастури асосида кореялик иқтисодчи, молия ва савдо ( Finance and trade) бўйича Лондонда докторлик даражасини олган, Инҳа Университети профессори Кеун Жунг Леэ томонидан "The Investment attractiveness and Financial risk in Central Asia" мавзусида очиқ маъруза бўлиб ўтди.
Маърузада Марказий Осиё минтақасида инвестицион муҳитни ошириш, сармоянинг жалб қилиш йўллари ва молиявий рискларни баҳолаш ҳақида гапириб ўтилди. Маъруза давомида талабалар томонидан саволлар берилиб, профессор томонидан атрофлича жавоб берилди.