Институт вакиллари халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга қаратилган тадбирда иштирок этишди
Бугун, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биносида Буюк Британия ва Ўзбекистон ОТМлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида бир қатор нуфузли инглиз ОТМлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламкулов ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўлими жамоаси иштирок этишди. Дастлаб, Буюк Британия ОТМларининг тақдимотлари иштирокчиларига ҳавола қилинди, сўнгра икки мамлакат ОТМлари ўртасида ўзаро танишув (“Б2Б”) учрашувлари (форум) ўтказилади.
Танишув учрашувларида, институт вакиллари Буюк Британиянинг нуфузли ОТМлари ҳисобланмиш Суонси университети (Swansea University), Жанубий Уэлс университети (University of South Wales), Вулверхемптон университети (University of Wolverhampton) ва Бирмингҳам шаҳри университети (Birmingham city University) билан икки олий таълим муассасалар ўртасида қўшма таълим дастурлари йўлга қўйиш ва бунинг имкониятлари, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа тегишли соҳаларда манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.