“Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари” мавзусида халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди

“Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари” мавзусида халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди



Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ва 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мамлакатимизнинг хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш орқали миллий иқтисодиётнинг экспорт, инвеститсия салоҳиятини оширишнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида “Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари”га бағишланган халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференсия ўтказилди.




 


 









 

Мазкур халқаро илмий-амалий конференсия халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, ташқи савдо муносабатларини янада фаоллаштириш, ташқи савдони божхона тўловлар билан тартибга солиш жараёнларини либераллаштириш, халқаро молия институтлари билан алоқаларни кенгайтириш, ислом молиясини ривожлантириш, “яшил иқтисодиёт”ни молиялаштириш, жалб қилинган хорижий инвеститсия ва кредитлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича фикр алмашиш асосида илмий асосланган, амалий аҳамиятга эга бўлган таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилди.

14:34 / 2023-11-10
Success helper
Success warning