Тошкент молия институтида - "Хон атлас" фестивали

Тошкент молия институтида - "Хон атлас" фестивали

 

Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш ва оммалаштириш, замонавий кийинишда ўзбекона шарм-ҳаё меъёрларини тарғиб қилиш, ўзбекона кийиниш маданиятини юксалтириш мақсадида 28-cентябр куни Тошкент молия институтида "ХОН АТЛАС" фестивалига старт берилади.
 

Шу куни барчангизни атлас, адрас, беқасам, банорас ва бошқа бетакрор миллий матолардан тикилган либосларда ва миллий аксессуарларда келишга чорлаймиз. 
 

Фестиваль доирасида ёшларни челленжлар ва флешмоблар билан фаол иштирок этишингизни, миллий либослар гўзаллиги намойиш этилган, кийинишда миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги креатив тарзда тақдим этилган фото ва видеоларингизни @tfi_yoshlar_bilan_ishlash telegram манзилига 28-центябр соат 18:00 га қадар юборишингизни сўраймиз. Ғолиблар факультетлар кесимида тақдирланадилар.
 

28-центябр куни соат 19:00 да 3-сонли ТТЖ да талаба-қизлар ўртасида “ЛИБОСЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР НАМОЁН” номли танлов бўлиб ўтади.
 

Фестиваль ташкилотчилари: “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими, институт Хотин-қизлар Кенгаши.
 

10:01 / 2023-10-19
Success helper
Success warning