Тошкент молия институтига талабаликка тавсия этилганлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги «Республика олий таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йилини бошлаш тўғрисида»ги 366-сонли ҳамда Тошкент молия институти ректорининг 2021 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 26 августдаги 366-сон буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 318-сонли буйруқларига асосан, Тошкент молия институтида янги 2021/2022 ўқув йилини жорий йилнинг 6 сентябридан анъанавий таълим шаклида бошланиши белгиланган. Бу ҳақида институт Ўқув-услубий бошқармаси маълум қилмоқда.
Буйруққа кўра, талабаликка тавсия этилганлар шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда тўлов-контракт маблағларини тўлагунга қадар фармойиш асосида ўқув машғулотларига қатнашишларига рухсат берилади.
Талабаликка қабул қилинган барча ёшларимизни институт раҳбарияти номидан яна бир бор табриклаймиз.
ТМИ матбуот хизмати