Яшил макон эзгу амаллар намойиши

Яшил макон эзгу амаллар намойиши

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси шаҳар ва қишлоқларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар яратиш имконини беради.

Мазкур ташаббусни амалда қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ҳамкорлигида институтимизнинг «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида жойлашган 2-сонли талабалар турар жойи ҳовлисида «Яшилликка буркансин олам» шиори остида мевали ва манзарали дарахтлар экиш акцияси бўлиб ўтди.

Мазкур хайрли тадбирда институт ректори Т.Тешабаев, Экопартия раис ўринбосари С.Сангинов, институт профессор-ўқитувчилари, партия фаоллари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.








12:46 / 2021-11-25
Success helper
Success warning