Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз…
“Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси томонидан 2023 йилнинг 15 февраль санасида “Кафедра ҳафталиги” доирасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига атаб учрашув ташкил этилди. Тадбирга меҳмон сифатида Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шавкат Одилжон ташриф буюрди.
Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз,
Ҳар кимки ямон бўлса, жазо топқусидур
Заҳириддин Бобурнинг юқоридаги доно сўзлари мавзунинг эпигрифи сифатида танлаб олинди. Тадбир мехмони Бобурнинг давлатдорлик фаолиятида адолат ва қонуний жамиятга доир тадбирлари хусусида тўхталди. Бобур наздида ҳақ ва ноҳақни ажратиш, гуноҳкор, золимни жазолаш, мазлум одамни ҳимоя қилиш мамлакат осойишталиги ҳамда ижтимоий-сиёсий барқарорлик омили эканлиги йиғилганларга тушунтирилди.
Тадбир сўнгида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тузилган саволларга энг кўп ва биринчилардан бўлиб жавоб берган талабалар эсдалик совғалар билан тақдирланди.