"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Куз – қиш мавсуми эшик қоқиб кириб келиши билан табиий ва техноген тусдаги офатларни хавсизлигини таъминлаш янада долзарб масалага айланади. Айни ушбу масалаларга кенг жамоатчиликни эътиборини қаратиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида мамлакатимизда жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» уюшқоқлик билан ўтказилиши эълон қилинди

 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 9 декабрь куни Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликдаТошкент молия институтининг Олмазор туманида жойлашган 1- ва 2-сонли Талабалалар турар жойларида  «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Тадбирда институтнинг Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими, Олмазор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, Талабалар турар жойларининг масъул ходимлари ҳамда талабалар ишитирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш, техника хавфсизлиги қоидалари, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартиб-қоидалари, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф солиб келаётган из газидан заҳарланиш ва унинг салбий оқибатлари, шунингдек, катталарнинг эътиборсизлиги натижасида ёш болаларни уйда назоратсиз қолдирилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинлар ва турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Тадбир сўнгида маърузачилар томонидан ишитрокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

19:12 / 2022-12-09
Success helper
Success warning