Ёрқин Абдуллаев таваллудининг 80 йиллиги

Ёрқин Абдуллаев таваллудининг 80 йиллиги

Тошкент молия институтида 18 март куни «Иқтисодиёт, бошқарув, солиқлар ва суғурта» кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, олий таълим аълочиси Ёрқин Абдуллаев таваллудининг 80 йиллик юбилейи ва илмий педагогик фаолиятининг 60 йиллигига бағишланган «Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида статистика тизимини янада такомиллаштириш» номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

 

 

Конференцияни институт ректори, проф. Т.Тешабаев очиб берди. Шундан сўнг, сўз Республика Нуронийлар жамғармаси раиси муовини Ш. Убайдуллаевга берилди ва улар томонидан Ёрқин Абдуллаевга «Биринчи даражали Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони тақдим этилди.

 

 

 

Конференцияда академик С.Ғуломов, ЁДЖУ ректори Ж.Худойберганов, профессорлар: Б.Гоипназаров, Н.Хайдаров, С.Исмоилов, М.Саидов, А.Аюбжонов, Н.Маматов, Ф.Каримов, Т.Маликов, И.Якубовлар сўзга чиқиб Профессор Ёрқин Абдуллаев томонидан статистика муаммолари бўйича 5 та монография, 7 та дарслик, 50 дан зиёд ўқув ва услубий қўлланмалар чоп этилганлиги ҳамда унинг раҳбарлигида 5 нафар фан доктори ва 17 нафар фан номзодини тайёрлаб, республикамизда илмий — педагогик кадрларни тайёрлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлиги алоҳида таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Сизни, 80 ёшга тўлишингиз муносабати билан, жамоамиз номидан муборакбод этамиз! Келгуси ишларингизда ҳамда ёш авлодни келажагимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашдек улкан салаҳиятли ишингизда омад ёр бўлишида муваффаққиятлар тилаб қоламиз!

19:05 / 2022-03-18
Success helper
Success warning