Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтнинг “Симуляция” марказига сайёр дарс

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтнинг “Симуляция” марказига сайёр дарс

      2019 йил 17 май куни институтнинг Меҳнат ва фуқаро муҳофазаси бўлим бошлиғи М.Юлдашева ва “Менежмент” факультети томонидан Ўзбекистон Ресбупликаси Бош вазири-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2019 йил 12 январдаги Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2019 йилдаги вазифалар тўғрисидаги 1-сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 24 январдаги 1-ХФУ сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтнинг “Симуляция” марказига сайёр дарс ташкил этилди.

  Ташриф жараёнида талабалар республикамизнинг бош ўқув-услубий ва илмий педагогик маркази фаолияти билан танишдилар. Марказ бош мутахассиси А.Эрназаров талабаларни муассасада ташкил этилган музей фаолияти, ундаги экспонатларни ўрганиш орқали зилзиланинг келиб чиқиши, унинг даражалари, оқибатлари ҳақида маълумот берди.

 Ушбу семинар дарсида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларнинг талофатларини бартараф этиш, фавқулодда вазиятлар натижасида шикастланганда ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам бериш, хавфли вазиятларни олдиндан кўра билиш, баҳолаш ва улардан муҳофазаланиш йўлларини топишни ўрганиш масалалари кўриб чиқилди.

      Симуляция марказида зилзила тарихидан маълумотлар берилди, бу ерда инсоният зилзилани аниқлаш учун уйлаб топган мосламалари, зилзила ҳақида ёзилган китоблар мавжуд. Шунингдек талабаларга зилзила ўтган асрларда қандай оқибатларга сабабчи бўлганлиги, инсонлар зилзилани бартараф этиш мақсадида қандай чоралар кўрганлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Фуқаро муҳофазаси институти бош мутахассиси А.Эрназаров талабаларни (зилзилани хис қилиш) симуляция хонасига олиб кириб, ушбу қурилма ҳақида маълумот берди. Симуляция қурилмасида 8 талабанинг 9 балли зилзила шароитида хатти-ҳаракатлари кузатилди ва синовдан ўтказилди. Натижада талабаларнинг жиддий ҳатолари қайт этилди, улар таҳлил қилиниб зилзила пайтида амал қилиниши лозим бўлган қоидаларга ва хатти-ҳаракатларга атрофлича тўхтатилди.

      Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги Фуқаро мухофазаси институтидаги “Симуляция” марказига ташриф талабаларда катта таасурот қолдирилди. Институт мутахассиси томонидан берилган маълумотлар талабаларда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш ҳақида тасаввур, тушунча ва кўникмалар ҳосил қилди. Сайёр дарс сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, мутахассис томонидан тегишли жавоблар олдилар. Дарс жараёни уюшқоқлик ва юқори савияда ўтди.

 

 

17:32 / 2019-05-20
Success helper
Success warning