ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Тошкент молия институтига иккинчи  ва ундан кейинги олий таълим бўйича ўқишга кириш учун абитуриентлар 2022 йилнинг 10 июлидан 10 августига (шу куни ҳам) қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилишини маълум қиламиз.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда махсус электрон тизимга ўзининг шахсий маълумотларини киритади ва қуйидаги ҳужжатларни юклайди:

  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида ўқиб тугатганлар учун);
  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг илова нусхаси.

Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил
1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Тошкент молия институтида иккинчи ва ундан кейинги таълим бўйича қабул синовлари абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи асосида  “суҳбат”  шаклида амалга оширилади.

Суҳбат ўтказиш муддати абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жараёни тугагандан сўнг эълон қилинади.

Тошкент молия институтида иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул квотаси институтга 2022/2023 ўқув йили бўйича таълим йўналишлари кесимида кундузги ва сиртқи таълим шакли учун ўрнатилган қабул квоталаридан ошмаган ҳолда белгиланади.

 

МУРОЖАТЛАР УЧУН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОЛЛ МАРКАЗ ТЕЛЕФОН РАҚАМЛАРИ

+998 71-235-13-21

+998 71-234-02-79

+998 71-235-50-66

+998 71-234-01-91

 

Success helper
Success warning