Кафeдра тарихи
Кафeдра тарихи

  “Иқтисодий таҳлил” кафедраси “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультетининг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, институт ректорининг 2014 йил 7 ноябраги 381-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.

         Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 2 августда тасдиқланган Тошкент молия институти таркибий тузилмасига кўра, “Аудит” ва “Молиявий таҳлил” кафедралари бирлаштирилиб, “Аудит ва иқтисодий таҳлил” деб номланиб, 2019-2020 ўқув йилида фаолият юритган.

         2020/2021 ўқув йилдаги институтнинг қабул квотасига мувофиқ, “Бизнес таҳлил” бакавлариат таълим йўналиши бўйича кадр тайёрловчи кафедра сифатида “Иқтисодий таҳлил” кафедрасини қайта ташкил этиш таклифига асосан, “Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедралари Тошкент молия институти Илмий Кенгашининг 2020 йил 26 августдаги  8-сонли қарори билан алоҳида ажратилиб “ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ” кафедраси қайтадан ташкил этилган.

Ҳозирда иқтисодий фанлар номзоди, профессор Сагдиллаева Зулфия Асаналиевна кафедра мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

Success helper
Success warning