1-сонли талабалар турар жойи
1-сонли талабалар турар жойи

Тошкент молия институтига қарашли  

1-сонли талабалар турар жойи ҳақида маълумот

 

Тошкент молия институтига қарашли 1-сонли талабалар турар жойи Олмазор тумани, А.Хидоятов кўчаси, 4-проездда жойлашган. Ушбу талабалар турар жойи 4-қаватдан иборат бўлиб,  235 ўринга мўлжалланган, ҳар қаватда 2 ва 3 киши яшаши мумкин бўлган хоналари бор. Ҳар бир қаватда дам олиш хоналари, овқатланиш хоналари, кир ювиш хоналари, ювиниш хоналари замон талаблари даражасида жиҳозланган. Талабаларни соғлом ва бақувват бўлишлари ва шуғулланишлари учун спорт зал турли хил спорт анжомлари билан жиҳозланган. Талабаларни соғлиғи учун тиббиёт хонаси фаолияти йўлга қуйилган. Талаба-ёшлар юртимизда ва жаҳонда бўлаётган воқеа ҳамда ҳодисалардан ҳабордор бўлишлари учун  11 турдаги газета ва журналларни охирги сонлари билан таъминланган. Талабалар турар жойида кутубхона фаолият  юритади. Кечаю-кундуз профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар томонидан навбатчилик йўлга қуйилган.

1-сонли талабалар турар жойидaн фoтoлaвҳaлaр

 

Success helper
Success warning