“Халқаро молиявий марказлар” ўқув қўлланмаси чоп этилди

“Халқаро молиявий марказлар” ўқув қўлланмаси чоп этилди

 

Тошкент молия институти “Халқаро молия-кредит” кафедраси доценти, и.ф.н. Э.Д. Алимардонов муаллифлигида “Халқаро молиявий марказлар” ўқув қўлланмаси чоп этилди.
 

Ўқув қўлланмада “Халқаро молиявий марказлар” фанининг асосий масалалари қисқа ва тушунарли тилда баён этилган.
 

Ушбу ўқув қўлланмада халқаро молиявий марказларни шакллантиришдаги илмий назарий қарашлар, халқаро молиявий марказлар классификацияси, жаҳон молиявий марказларининг ривожланиш босқичлари ва мамлакатларда шакллантириш шарт-шароитлари, глобал молиявий марказларни баҳолаш механизми (“Глобал молиявий марказлар индекси” асосида), халқаро молиявий марказларни баҳолаш механизми (“Синхуа-дою-джонс халқаро молиявий марказлар ривожланиш индекси” асосида), глобал молиявий марказларда халқаро капитал оқими, халқаро молиявий марказларни шакллантиришда суверен кредит рейтинггини аҳамияти, халқаро молиявий марказларнинг институтсионал тузилмаси, халқаро молиявий марказларда солиқ, валюта ва суғурта режимлари, Ўзбекистонда халқаро молиявий марказларни шакллантириш каби масалалар ёритилган.
 

Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг иқтисодий йўналиш ва мутахассисликларида таҳсил олаётган талабаларга, илмий изланувчиларга ҳамда мазкур фанни ўқитадиган профессор – ўқитувчиларга мўлжалланган.

 

09:05 / 2024-01-16
Success helper
Success warning