Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўқув қўлланмаси нашр этилди
Ушбу ўқув қўлланма Олий таълимдаги барча мутахассисликлар учун мўлжалланган бўлиб, ўқув қўлланманинг яратилишига сабаб бугунги кунда талабаларда Асосий қонун ва унинг ҳуқуқий нормалари моҳияти ҳақида дастлабки билим ва кўникмаларни шакллантириш ва умуман, ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ушбу ўқув қўлланма тайёрланди. Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўрганиш фан дастури асосида ишлаб чиқилган бўлиб, янги таҳрирдаги конституцияни ўрганиш бўйича, яъни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари” ҳамда “Конституцияда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги кафолатлар” ўқув модуллари доирасида муҳим мавзуларни қамраб олган.