“Инновацион менежмент” номли электрон дарслик чоп этилди

“Инновацион менежмент” номли электрон дарслик чоп этилди

 

Тошкент молия институти “Менежмент ва маркетинг” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Қ.Тухтамишев томонидан “Инновацион менежмент” номли электрон дарслик чоп этилди.

 

     “Инновацион менежмент” фанидан тайёрлаган электрон дарслик 5230200-“Менежмент”(хизматлар соҳаси) таълим йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, ўқув режа ва  ўқув дастури асосида тузилган.

    Унинг асосий мақсади бозор иқтисодиёти шароитида  инновацион менежментнинг асосий жиҳатларини қамраб олган ҳолда, талабаларга билим бериш сифатини янада оширишдир. Ўқув қўлланмада 8 та мавзу очиб берилган бўлиб, уларнинг асосий қисми сифатида инновацион фаолият, инновацион бошқарув тизими, инновацион жараёнлар ва инновацион рақобатчилик даражаси уларнинг қонуниятлари ва тамойилларини ўрганади.

    Ушбу ўқув қўлланмани  тайёрлашда  мамлакатимиз ва хорижда чоп этилган ўқув ва илмий адабиётлардан, муаллифларнинг педагогик тажрибалари натижаларидан унумли фойдаланилган.

17:01 / 2023-12-20
Success helper
Success warning