Коррупция тараққиёт кушандаси
2019 йил 14 ноябрь куни “Иқтисодиёт” кафедраси томонидан “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида кафедра хафталиги доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Феруза Азимова, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети доценти, сиёсат ф.н. Даврон Муитов, “Кўкалдош” билим юрти фиқҳ ва ақоид илми бўйича катта ўқитувчи Хуршид Бойхўрозов, Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг аъзоси Умида Нуриддиновалар ташриф буюрдилар.
Сўзга чиқган тадбир мехмонлари 2017 йилнинг 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар.