"Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида йирик маълумотлар базаларини визуаллаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг

"Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида йирик маълумотлар базаларини визуаллаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг

 2019 йил 25 октябрь куни ТМИнинг Магистратура бўлими 122-аудиториясида "Баҳолаш ва инвестициялар" кафедраси ҳодимлари томонидан "Иқтисодий фанларни ўқитиш жараёнида йирик маълумотлар базаларини визуаллаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингга ТДИУ “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси доценти, и.ф.н. Султанова Л.Ш. таклиф қилинди. Семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари, ТДИУ ўқитувчилари ва ТМИ магистрантлари иштирок этдилар.

 

 Семинар-тренинг давомида ўқитувчиларга маъруза ва амалий машғулотларни тайёрлашларида рақамли маълумотлардан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш борасида, талабаларга эса янги маълумотни кўпроқ ёдлаб олишлари учун визуал материалларни ишлаб чиқиш, шунингдек талабаларни ўқув дастури бўйича мустақил ишларни тайёрлашларида улардан фойдаланишнинг янги имкониятлари ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар етказилди.

 

 

12:07 / 2019-10-29
Success helper
Success warning