Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги 5 та муҳим ташаббус амалда

Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги 5 та муҳим ташаббус амалда

   Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш, бунда, ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу бериш мақсадида 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

   Бунга кўра, дастлабки ташаббус - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш ҳисобланади. Айнан мазкур ташаббуснинг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент Молия институтининг “Молиячи” театр жамоаси Ўзбекистон Миллий университети қошидаги академик С.Сирожиддинов номли академик лицейга институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ф.Муҳаммедов билан биргаликда ташриф буюрдилар.

   Ташриф давомида талабалар театр студияларининг фаол аъзолари тайёрлаган саҳна кўринишларини ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола этиб оз бўлсада маънавий озуқа етказа олдилар. Энг асосийси эса ўқувчиларнинг театр санъати барчани эзгуликка етаклаши ҳақида чиқарган хулосалари бўлди.

 

 

 

10:21 / 2019-05-20
Success helper
Success warning