“БИТИРУВЧИ - 2019”

 “БИТИРУВЧИ - 2019”

   2018-2019 ўқув йилида Тошкент молия институтини муваффақиятли тамомлаган бакалавр ва магистрларга дипломларни топширишга бағишланган “Битирувчи – 2019”  тантанали тадбири институт бош биносида бўлиб ўтди.

   Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк масъул ходимлари, Республикамизда фаолият юритаётган банк-молия муассасалари раҳбар ходимлари ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

  Тошкент молия институти республикамиз банк-молия сохаси учун юқори касбий тайёргарликка эга бўлган кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти булиб ҳисобланади. Бугунги кунда Тошкент молия институти томонидан тайёрланган кадрлар республикамиз иктисодиётининг барча сохаларида фаолият курсатиб келмокда.

 Эътиборли жиҳати шундаки, Тошкент молия институти тайёрлаётган кадрларга уларнинг истеъмолчилари бўлмиш  –  банк-молия муассасалари томонидан битирувчиларни ишга қабул қилиш бўйича олдиндан буюртмалар портфели миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда.

  Тадбирда барча битирувчи бакалавр ва магистрларга дипломлар танатанали равишда тақдим этилди.

    Тошкент молия институтининг 6 та факультети ва магистратура бўлимини мазкур ўқув йилида жами 1099 нафар талаба муваффақиятли тамомлади.

    Шу жумладан, 12 та бакалавр босқичи йўналишларини 894 нафар, 13 та магистратура мутахассислигини эса 205 нафар талаба-ёшлар тамомлашди.

 

10:11 / 2019-07-11
Success helper
Success warning