Бизнес ва бошқарув Республика олий мактабида сайёр дарс

Бизнес ва бошқарув Республика олий мактабида сайёр дарс

10 апрел куни Магистратура бўлими I-1 ҳамда Молия факултети ММ-40 гуруҳ талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув Республика олий мактабида ташкил этилган сайёр дарсда иштирок этишди. Олий мактаб ходимлари талабаларни мактаб фаолияти билан таништиришди. Талабалар учун ташкил этилган маърузада мактаб директори ўринбосари, маркетинг бўлими бошлиғи, «Рақамли трансформатсия ва инноватсион иқтисодиёт» кафедраси мудири профессор Д.Расулова иштирок этдилар. Маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

19:48 / 2019-04-15
Success helper
Success warning