“Болага китоб совға қилинг!”

“Болага китоб совға қилинг!”

   “Болага китоб совға қилинг” акцияси доирасида “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси катта ўқитувчиси А.Абдуллаев бошчилигида “Банк иши” факультети КБИ-72 гуруҳ талабалар 2019 йил 22 май куни Юнусобод туманида жойлашган 302-сон умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида мактабнинг 2-а синф ўқувчиларига қизиқарли саволлар бериш орқали ўзаро ўйин тарзида савол-жавоблар ўтказилди. Ушбу синфда таҳсил олаётган 35 нафар ўқувчиларнинг барчасига талабалар томонидан эртак китоблар совға қилинди.

   Ўзаро самимий савол жавоб ва суҳбат ўқувчи ва талабаларда катта таассурот қолдирди. Ўқувчи болалар институт талабаларига эртак китоблар учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

17:21 / 2019-05-23
Success helper
Success warning