“Давлат тилини мукаммал билиш – баркамоллик сари қадам” мавзусида давра суҳбати

“Давлат тилини мукаммал билиш – баркамоллик сари қадам” мавзусида давра суҳбати

 “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ташаббуси билан 2020 йил 22 февраль куни Сиртқи бўлим умумий гуруҳ талабалари билан “Давлат тилини мукаммал билиш – баркамоллик сари қадам” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

 Тадбирда кафедра ўқитувчиси Р.Хўжақулова тил нафақат алоқа воситаси, балки миллий маданиятни англаш, халқ маънавий ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини берувчи восита эканлигини, бугунги кун малакали мутахассиси давлат тилини мукаммал билиши, оғзаки ва ёзма саводхонлиги юқори савияда бўлишини иштирокчиларга тушунтирди.

 

 Давра суҳбати давомида кафедра профессор-ўқитувчиларидан Н.Дилмуродова, С.Шермуҳамедова, Н.Абдуллаева, Ф.Салоходжаева, Е.Юсуповлар ҳам ўз фикрларини айтиб ўтдилар.

 

 

 

16:06 / 2020-02-29
Success helper
Success warning