“Республиканинг чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш” мавзусидаги давра суҳбат

“Республиканинг чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш” мавзусидаги давра суҳбат

    2019 йил 17 май куни Тошкент молия институти фаоллар залида “Меҳнат ва фуқаро мухофазаси” бўлими ҳамда  Фуқаро муҳофазаси институти ҳодимлари билан ҳамкорликда “Менежмент” факультети талабалари иштирокида “Республиканинг чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Мазкур давра суҳбатида Фуқаро муҳофазаси институти ўқув маркази ўқитувчилари: гуруҳ командири, катта сержант Каримов Р.Х, подполковник Чинташев О.Х. қатнашдилар.

     Институт “Меҳнат ва фуқаро муҳофазаси” бўлими бошлиғи Юлдашева М.Х. кириш сўзида мазкур давра суҳбатидан кўзланган асосий  мақсад-талабаларнинг чўмилиш хавзаларида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ва уларнинг билим ва кўникмаларни янада ошириш ва унда ҳаракатланиш қоидаларни билишлари кераклигини такидлади.

     Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси Р.Каримов чўмилиш хавзаларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларда юзага келадиган ҳолатлар юзасидан талабарга атрофлича тушунчалар берди.

     Шунингдек шу институтнинг подполковниги О.Ченташев Республиканинг чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш бўйича атрофлича маълумот берди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

 

17:18 / 2019-05-20
Success helper
Success warning