РОСТОВ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВEРСИТEТИ БИЛАН  ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

РОСТОВ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВEРСИТEТИ БИЛАН  ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари муносабати билан мамлакатимизда бўлиб турган хорижий олий таълим муассасалари раҳбарлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан учрашувлар давом этмоқда. 

Мана шундай мулоқотлардан яна бири Россия Федерациянинг Ростов давлат иқтисодиёт университети президенти, профессор Адам Албеков бошчилигидаги делегация вакиллари билан ўтказилди. 

Учрашувда Тошкент молия институти ректори профессор Т.Тешабаев  икки олий таълим муассасалари ўртасида ўқув ва илмий-тадқиқотлар фаолиятларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, раҳбар ходимлар ва профессор-ўқитувчилар тажриба алмашинувларини ташкил этиш, келгусида қўшма таълим дастурлари асосида талабаларнинг молия-иқтисод соҳасидаги билимларини ошириш йўналишларида ҳамкорлар билан мулоқот олиб борди. 




Мулоқотларда иштирок этган Ростов Дон жамоат палатаси раиси ўринбосари Борис Гокжаев Тошкент молия институтининг келгусидаги фаолиятига улкан омад ва зафарлар тилади.





Хорижий делегация вакиллари учрашувда ўтказилган Презтидент сайловларининг демократик руҳда ўтказилгангини алоҳида таъкидлаб, кузатувчилар учун барча шароитларни яратиб беришда ўзининг ҳиссасини қўшган институт жамоасига ҳам миннатдорчилик билдиришди.  





Учрашув якунида икки томонлама академик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.







 

20:41 / 2021-10-26
Success helper
Success warning