Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни

Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни

   2019 йил 3 май куни 1-маърузалар залида Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда институтда “Ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни институт проректори Ф.Мухамедов очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг “Ёшлар масалалари бўйича” ўринбосари подполковник Вафоев Маҳкам Миржонович, Юнусобод туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Саидов Олим Чориқулович ҳамда “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Н.Обломуродов, барча факультет деканлари ҳамда 220 нафар талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбир сўнгида “Саробга айланган орзулар” ҳужжатли фильм намойиши бўлиб ўтди.

 

15:49 / 2021-01-06
Success helper
Success warning