“ФАН-ТАЪЛИМ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ” ИНТЕГРАЦИЯСИ АМАЛДА!

“ФАН-ТАЪЛИМ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ” ИНТЕГРАЦИЯСИ АМАЛДА!

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Тошкент молия институти ўртасида 2020 йил 29 декабрда имзоланган ўзаро ҳамкорлик келишуви доирасида институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича ўтказилган давра суҳбати натижалари асосида 2021 йил 9 февралда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ билан қиймати 30 млн. сўмлик  ва 2021 йил 10 февралда “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ билан қиймати 30 млн. сўмлик инновацион хизматлар кўрсатиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзоланган эди.

 

    Мазкур шартномалар юзасидан инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш мақсадида жорий йилнинг 9-11-март кунлари Тошкент молия институти Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ходимлари республикамиз нефт-газ соҳасидаги энг йирик ташкилотлардан саналадиган “Бухоро НҚИЗ” МЧЖга ташриф буюриб, улар томонидан шартномада белгиланган вазифалар ижросини бажариш юзасидан даставвал,  “Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва рейтингини аниқлаш тартиби” ва “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатини комплекс таҳлил қилишнинг скоринг модели” номли электрон дастурларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Ташрифнинг иккинчи кунида эса илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва қўллаш юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.

 

Навбатдаги манзил републикамизда газни қайта ишлаш бўйича йирик корхоналардан бири ҳисобланадиган “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ бўлиб, институтимиз ходимлари мазкур заводга 11-12-март кунлари ташриф буюриб, шартнома шартларига мувофиқ институтда яратилган инновацион ишланмаларни корхона раҳбарияти томонидан белгиланган компютерларга ўрнатиш ҳамда уларни амалиётда қўллаш бўйича завод раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди

 

    Ташриф давомида институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратилаётган илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва уларнинг натижадорлигини ошириш юзасидан ҳам ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

 

15:48 / 2021-03-17
Success helper
Success warning