“Молиявий назорат ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди

“Молиявий назорат ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди

2023 йил 28 декабрь куни "Бухгалтерия ҳисоби", "Аудит" ҳамда “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирокида Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи Яриев Шерзод Шукуржанович томонидан “Молиявий назорат ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди.

 

Соҳа мутахассиси томонидан Ўзбекистон Республикасида аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, хусусан, бухгалтерия ҳисоби электрон платформалардан фойдаланиш ва халқаро стандартларга босқичма-босқич ўтиш масалалари, шунингдек, мамлакатимизда аудитни халқаро стандартларини профессионаллик ва масъулият, асослилик принциплари асосида амалга ошириш зарурлиги кўриб чиқилди.

 

 

 

Мастер-класс давомида маърузачи тингловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди. Мастер-класс юқори даражада ташкил этилди. Бундай тадбирларни ўтказиш назария ва амалиётни интегратсиялашган ёрдам беради.

18:51 / 2023-12-28
Success helper
Success warning