“Тижорат банклари инвестиция фаолиятининг самарадорлигини ошириш” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди
2023 йил 28 декабрь куни Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида “TINGBA” бизнес-консалтинг компанияси молиявий таҳлилчиси Ш.М.Раббимқулов томонидан “Тижорат банклари инвестиция фаолиятининг самарадорлигини ошириш” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Соҳа мутахассиси Ш.М.Раббимқулов маҳорат дарсида тижорат банклари инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий ва амалий жиҳатларига тўхталиб ўтди. Хусусан, тижорат банклари инвестиция инвестиция портфели ва унга таъсир қилувчи омиллар, инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.
Маҳорат дарси давомида Ш.М.Раббимқулов кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши назария билан амалиёт интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этишди.