“Конституция – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди
2019-2020 ўқув йилига мўлжалланган “Кафедра ҳафталиклари” доирасида “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси томонидан “Конституция – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир 2019 йил 2 декабрь куни институтнинг 1-сонли маърузалар залида “Солиқлар ва суғурта” факультети талабалари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирга иқтисод фанлари доктори, профессор Обиддин Маҳмудов, шоир Шукур Қурбон, актёр Ғулом шов-шув ҳамда хонандалар Дилафруз Хайитметова ва Паҳлавон Турдиевлар ташриф буюрдилар.
Тадбир давлатимизнинг Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлангани сабабли профессор О.Маҳмудов бош қомусимизнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни хусусида мулоҳазаларини билдирди. Сўнг шоир Шукур Қурбон талабалар ҳаётига доир турли шеърларидан сатрлар келтирди. Конституция байрамини тантанали нишонлаш мақсадида хонандалар репертуаридаги энг сара қўшиқлар талабалар эътиборига ҳавола қилинди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, талабаларнинг маънавий-маърифий билимлари ошишига хизмат қилди.