МҲХС бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди

МҲХС бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш ва уларни кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида Молия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган вебинарлар билан биргаликда, мазкур соха мутахассислари, профессор-ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ҳам ўтилмоқда.

 

2021 йил 22 майда Молия вазирлиги ходими Отабек Баракаев Тошкент молия институтининг “Бухгалетрия ҳисоби кафедраси” билан ҳамкорликда 1-сон «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (БҲХС) бўйича олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот марказлари ва молия институтларининг иқтисодиёт соҳаси мутахассислари, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби соҳаси мутахассислари, докторантлар, тадқиқотчилар ва магистрлар учун маҳорат дарсини ўтиб берди.

 

1-сон БҲХС молиявий ҳисоботни тақдим этишга нисбатан умумий талабларни, унинг тузилишига оид кўрсатмаларни ҳамда мазмунига доир минимал талабларни белгилаб беради. Маҳорат дарсида молиявий ҳисобот ва унинг турлари, молиявий ҳисоботдаги умумий жиҳатлар, молиявий ҳисоботни идентификасиялаш ва унинг таркиби бўйича иштирокчиларга тақдимот асосида тушунтириш берилди. Маҳорат дарси якунида мазкур 1-сон БҲХС бўйича қизғин савол-жавоблар асосида муҳокамалар бўлиб ўтди.

14:53 / 2021-05-26
Success helper
Success warning