МОЛИЯ БЎЛИМИДА ҚЎШМА АМАЛИЁТ ДАРСИ

МОЛИЯ БЎЛИМИДА ҚЎШМА АМАЛИЁТ ДАРСИ

 2019 йил 5 декабрь куни Молия факультетининг 3-курс ММ-71 гуруҳ талабалари “Давлат бюджети” фанидан “Давлатий молия” кафедраси к.ўқ. Б.Нурмухамедова ҳамда амалиётчи мутахассисларнинг иштирокида Тошкент шаҳар Юнусобод туман ҳокимлиги Молия бўлимида қўшма амалиёт дарсини ўтадилар.

 

 Молия бўлими мутахассислари туман бюджетидан маблағ билан таъминланадиган таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида харажатларни режалаштириш, сметаларни тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ижро қилиш амалиёти, бюджет ташкилотларининг УзАСБО дастурий мажмуасида ишлаш тартиблари, бу дастурий таъминотнинг ишлаш принциплари ва афзалликлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва дастлабки натижалари ҳақида сўзлаб бердилар.

 

 Талабалар туман бюджетини тузиш, тасдиқлаш ва молия йили давомида ижро қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалий маълумотлар, расмий ҳужжатлар ва ҳисоботлар асосида ўргандилар, фан доирасида “Бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш”, “Давлат бюджетининг таълим тизими харажатлари”, “Давлат бюджетининг соғлиқни сақлаш харажатлари” каби мавзулардан назарий машғулотларда олган билимларини амалиётда мустаҳкамлашга муваффақ бўлдилар.

 

 

16:10 / 2019-12-07
Success helper
Success warning