Тошкент молия институти ректори кубоги

Тошкент молия институти ректори кубоги

Маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни спортга жалб қилиш мақсадида 2021 йил 7 июнь куни Тошкент молия институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан маҳалла ёшлари ўртасида футбол спорт тури бўйича “Тошкент молия институти ректори кубоги” мусобақаларига старт берилди.

 

Мусобақаларнинг биринчи тури Учтепа туманида жойлашган “Ҳожиобод” маҳалласидаги 197-умумий ўрта таълим мактаби спорт майдонида “Учтепа”, “Қуйи Дархон”, “Янгийўл” ва “Алихонтўра Соғуний” маҳалла ёшлари ўртасида бўлиб ўтди.

 

Дастлабки тур натижаларига кўра “Учтепа” ва “Қуйи Дархон” маҳалласи жамоалари ўз ҳисобларига 3 очкодан ёзиб қўйиб навбатдаги беллашувларга йўлланма олдилар.

 

11:49 / 2021-06-09
Success helper
Success warning