Хорижий университет олимидан онлайн маъруза

Хорижий университет олимидан онлайн маъруза

  2021 йил 7 апрелда ТМИ «Молия» кафедраси таклифи асосида хорижий университетлардан халқаро юқори илмий-амалий тажриба ва малакага эга  бўлган профессор - ўқитувчиларни жалб қилиш доирасида АҚШ Калифорния давлат университетининг доценти Нуриддин Икромов томонидан "Молиянинг долзарб муаммолари” мавзусида Молия факультети талабалари ва профессор ўқитувчиларга ZOOM платформаси орқали вебинар тарзида онлайн маъруза ташкил қилинди.

 

Нуриддин Икромов таълим фоалиятини Тошкент жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган. Кейинчалик “Умид” жамғармаси соврини орқали АҚШнинг топ 1000 таликда юқори ўринларни эгаллаган Пенсилвания давлат университетида «Маркетинг» бакалавр таълим йўналишида тахсил олган ва магистратура мутахассислигини битирган. Ушбу университетнинг ўзида «Молия ва кўчмас мулк» ихтисослиги бўйича фан доктори (PhD) илмий даражасини қўлга киритган. 2010 йилдан бери – Калифорния давлат университетида фаолият юритиб келмоқда.

 

Шу билан биргаликла Нуриддин Икромов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузурида Халқаро экспертлар кенгаши аъзоси ҳисобланади.

 

Маърузачининг ҳозирги пандемия шароитида чекланган молиявий ресурларни чекланмаган эҳтиёжларни қоплашга йўналтиришда соф жорий қиймат, қандай бизнесни молиялаштириш ва инвестицияларни ҳозирги қиймати бўйича илмий амалий маълумотлари талабалар эътиборини жалб қилди. Маъруза давомида талабалар мавзу бўйича илмий, фойдали, қизиқарли маълумотлар ва амалий кўникмаларга эга бўлишди ҳамда ўз фикр мулоҳазаларини савол-жавобларлар тарзида билдиришди.

19:00 / 2021-04-08
Success helper
Success warning