Рус тили фанидан олимпиада.

Рус тили фанидан олимпиада.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 5 апрелдаги “Олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини 2019 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 314-сон буйруғи, институт ректорининг 2019 йил 11 апрелдаги 312-сон буйруғига асосан “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси педагог ходимлари рус тили фанидан Олий таълим муассалари талабалари республика фан олимпиадасининг институт босқичини ўтказдилар. Мазкур олимпиадада 1 курс талабалари фаол иштирок этдилар. Олимпиада иштирокчилари 4 та шарт бўйича беллашдилар. Натижалар бўйича “Молия” факультети ММ-64(и) гуруҳ талабаси Уролова Севара 95 балл билан Олимпиада ғолиби бўлди ва Республика босқичига йўлланма олди. 2 - ўринни ММ-61 гуруҳ талабаси Қаюмов Асилбек, 3-ўринни М-60 гуруҳ талабаси Хакимжонова Нулуфар эгалладилар.

 

 

 

 

17:00 / 2019-04-26
Success helper
Success warning