“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” –ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида институт профессор-ўқитувчилари Самарқандда
Институт ректорати ва касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 7-февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори асосида 2019 йил 14 апрел куни 50 нафардан ортиқ институт профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва уларнинг азиз фарзандлари учун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига жамоавий саёҳат ташкил этилди. Ташриф давомида саёхатчиларимиз Имом ал-Бухорий, Регистон, Шоҳи Зинда, Гўри Амир, Бибихоним, Ҳазрати Ҳизр каби турли мажмуаларга ташриф буюриб, буюк шаҳслар, ҳусусан, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов қабрларини зиёрат қилиб, Қуръон оятларидан тиловатлар қилдилар. Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат ниятида ташкиллаштирилган ушбу кун якунидан сўнг институт жамоаси азим пойтахт-Тошкент шаҳрига улкан таассуротлар билан қайтдилар.