ТАЪЛИМДА ҲАМКОРЛИК: НАТИЖАЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛИ КЕЛИШУВЛАР

ТАЪЛИМДА ҲАМКОРЛИК: НАТИЖАЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛИ КЕЛИШУВЛАР

Урал давлат иқтисодиёт университети (УрДИУ) билан тузилган меморандум асосида Тошкент молия институти (ТМИ)нинг “Банк иши” ва “Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси УрДИУнинг Молия ва ҳуқуқ институти директори, “Молия бозори ва банк иши” кафедраси профессори, и.ф.д., Россия Федерацияси Олий таълимида хизмат кўрсатган ходим Максим Сергеевич Марамыгин ўзаро тажриба алмашиш ва маъруза дарсларини ўтиш учун 2019 йил 25-30 апрель кунлари Тошкент молия институтига ташриф буюрди.

          Ташриф жараёнида УрДИУ ва ТМИнинг тегишли кафедралари ўртасида банк тизими фаолиятига оид халқаро конференциялар ташкил этиш, ҳаммуаллифликда дарсликлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш ва бошка қатор масалаларни амалга ошириш келишиб олинди.

          Шу билан бирга, М.С.Марамыгин институтитнинг Банк иши, Молия иқтисод, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факулътети талабаларига замонавий банк тизими, электрон пуллар ва криптовалютага оид мавзуларда маъруза дарсларини ўтди. Маъруза дарслари талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди ҳамда ўзлари қизиққан саволларга тегишли жавобларни олдилар.

          Умуман олганда, мазкур ташриф келгусида УрДИУ ва ТМИ таълим тизимини ва илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ҳамда ўқув адабиётлар тайёрлашга хизмат қилади деган умиддамиз.

 

19:06 / 2019-05-01
Success helper
Success warning