Wебстер университети билан халқаро ҳамкорлик

Wебстер университети билан халқаро ҳамкорлик

2021 йил 8 октябрь куни АҚШнинг Wебстер университети президенти Проф. Жулиан Счустер бошчилигидаги делегация ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди. Хорижий меҳмонларни институт ректори Проф. Т.Тешабаев кутиб олдилар.

 

Учрашув давомида икки олий таълим муассасаси ҳамкорлигида талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий-тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма тадқиқотлар ташкил этиш ва илмий лойиҳаларга ҳомийлик маблағларини жалб қилиш масалалалари муҳокама этилди.

 

Учрашув якунида икки томонлама академик ҳамкорликни ўрнатиш бўйича шартнома имзолашга келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

17:43 / 2021-10-08
Success helper
Success warning