“ИНВЕСТИЦИЯ КУНИ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

“ИНВЕСТИЦИЯ КУНИ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

     2019 йил 19 декабрь куни Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси томонидан “Инвестиция куни” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди Тадбир меҳмонлари бўлиб ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Б.М.Рухитдинов, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, “Иқтисодиёт” кафедраси доц., и.ф.н. У.С.Надирханов, ТДИУ, “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси доц., и.ф.н. Д.Ю.Хўжамқуловлар қатнашдилар. Мазкур давра суҳбати меҳмонлари Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестицион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси, хорижий инвестицияларни таснифлашдаги муаммолар, Ўзбекистонда инвестиция муҳити ва инвестицион жозибадорликни янада яхшилашга доир амалий таклиф ва тавсиялар билан маърузалар қилдилар.

 

 

16:38 / 2019-12-20
Success helper
Success warning