Ректор академик лицей ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди

Ректор академик лицей ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди

    2020 йил 21 январь куни институт ректори У.Азизов институт тасарруфидаги академик лицей ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Очиқ мулоқотда институт ректори лицей ўқувчиларига бугунги кунда ёшларнинг билим олишлари ва ўз қобилиятларини рўёбга чиқаришлари учун барча шароитлар яратилганлигини таъкидлади. Очиқ мулоқот жараёнида институт ректори У.Азизов ўқувчилардан нима учун Тошкент молия институтининг академик лицейини танлаганликлари билан қизиқди.

 

    Мулоқотда У.Азизов институтнинг 1-сонли талабалар турар-жойи ва ижарада истиқомат қилаётган лицей ўқувчиларининг турмуш тарзи, ўқиши масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, гуруҳ раҳбарларининг талабалар турар-жойи ва ижарада яшаётган ўқувчилар ҳолидан доимо хабардор бўлиб туришлари зарурлигига эътибор қаратди. 

 

    Институт раҳбари академик лицейда таълим сифати, фан тўгаракларининг ташкил этилиши ва унда ўқувчиларнинг қанчалик иштирок этаётганлиги юзасидан лицей раҳбариятининг масъулиятини ошириш зарурлигини таькидлади. Шунингдек, лицей ўқувчиларини фан олимпиадаларида совринли ўринларни олишлари учун тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларни танқид қилди. У.Азизов очиқ мулоқотда иштирок этган ўқувчиларга математика, химия фанларидан саволлар берди ҳамда келгусида лицейда ўқувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича ўз тавсияларини берди.

 

     Институт ректори учрашув сўнгида лицей ўқувчиларига уларнинг ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилади ҳамда икки ойдан сўнг яна институтда лицей ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказишини маълум қилди.

 

 

17:45 / 2020-01-22
Success helper
Success warning