Тошкент молия институти ахборот хизмати фаолияти намунали йўлга қўйилган олий таълим муассасаси сифатида эътироф этилди

Тошкент молия институти ахборот хизмати фаолияти намунали йўлга қўйилган олий таълим муассасаси сифатида эътироф этилди

Жорий йилнинг 26 июнь куни Тошкент давлат юридик университетида “ОТМ матбуот хизмати — 2023. Олий таълим муассасалари матбуот хизматларини ривожлантириш: муаммо ва ҳуқуқий ечимлар” мавзусидаги ўқув семинари ташкил этилди.

 

 

Унда Тошкент молия институти Ахборот хизмати бўлим бошлиғи Ғ.Назаров иштирок этди.

 

 

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ахборот олиш ва тарқатишнинг ҳуқуқий асослари”, “Нотўғри маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик, расмий муносабат билдириш усуллари ва раддия бериш тартиби”, “Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва сўз эркинлиги: оқилона мувозанат”, “Ташкилот фаолияти ҳақида қандай гапириш/ёзиш керак?», “Оммавий ахборот воситаларида шахс шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ёритиш масалалари”, “Олий таълим ташкилотлари матбуот хизмати фаолиятини такомиллаштириш (замонавий контент, дизайн, махсус дастурлар)” каби мавзуларда маърузалар тингланиб, мавзулар юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

Семинар доирасида ахборот хизмати фаолияти намунали йўлга қўйилган олий таълим муассасалари, хусусан, Тошкент молия институти Ахборот хизмати ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

 

22:41 / 2023-06-26
Success helper
Success warning