“Аёл-яшнаб турар ҳаёт чироғи” кафедра ҳафталиги доирасида давра суҳбати

“Аёл-яшнаб турар ҳаёт чироғи” кафедра ҳафталиги доирасида давра суҳбати

06.03.2019 куни кафедра ҳафталиги доирасида “Аёл-яшнаб турар ҳаёт чироғи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Иқтисодиёт назариясикафедра мудири ҳамда педагог-ўқитувчилари, “Банк иши” кафедраси катта ўқитувчиси А.С.Васиев ва “Тонг юлдузи” газетаси бош муҳаррир ўринбосари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ахтамқул Карим иштирок этдилар.

Тадбир давомида аёл мадҳи меҳмонлар томонидан турлича эътироф этилди. Жумладан, А.Васиев мунис аёлларни қуйидагича мадҳ этди:

Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўтабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Чиндан ҳам, аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ахтамқул Карим аёл мунавварлигини шеърлар орқали ифода этди. Давра суҳбати талабалар хотирасида илиқ таассуротлар билан сақланиб қолди.

 

15:27 / 2020-10-08
Success helper
Success warning