“TESOL Asia International” нодавлат таълим маркази билан ҳамкорлик
2022 йил 26 апрель куни Тошкент молия институти раҳбарияти ҳамда “TESOL Asia International” нодавлат таълим маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тошкент молия институти молия-иқтисод ишлари бўйича проректори Ш.Синдаров ва марказ директори Н.Хушбақовалар томонидан олиб борилган музокаралар давомида таълимни ривожлантиришнинг ҳозирги тенденциясини ҳисобга олиб, мазкур соҳада халқаро ҳамкорлик муҳимлиги, бу борадаги муносабатларни янада мустаҳкамлаб, халқаро конференциялар, вебинарлар ўтказишда ҳамкорлик қилиш, шахсий ва касбий ривожланиш учун маҳорат дарслари, TESOLни ўргатиш ва TKT, APTIS ҳамда IELTS каби халқаро имтиҳонларга тайёрлашга келишиб олинди.
Томонлар умумий манфаатларни рўёбга чиқариш ва умумий мақсадларга эришиш учун юқорида кўрсатилган соҳаларда биргаликдаги ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтишди.