“Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга оширишда солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида конференция

“Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга оширишда солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида конференция

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли фармойишига асосан Тошкент молия институтида “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси томонидан 2019 йил 20 апрель куни “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга оширишда солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

         Конференцияни Тошкент молия институти проректори  профессор И.Қўзиев  кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  7 февраль 2017 йил№ ПФ-4947-сонли ”Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ижросини таьминлаш мақсадида “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга оширишда солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида ўтказилаётган  конференция ниҳоятда долзарблиги эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Конференцияга Республикамизнинг турли соҳаларидан мутахассис ҳамда амалиётчи кадрлар таклиф қилинди. Улар ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. ЖумладанЎзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи Ф.У. Сайдалиев “Давлат солиқ хизматининг институционал асослари: хорижий тажриба ва стратегик режалар”мавзусида,Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази, кафедра мудири С.Р.Боймуротов “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишлари”мавзусида,“Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда қўшилган қиймат солиғининг ўрни ва уни ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини такомиллаштириш”мавзусидаЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессори, иқтисод фанлари доктори Тошматов Ш.А.,Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти бош мутахассиси иқтисод фанлари доктори, профессорВоронин С.А.“Совершенствование классификации налогов и обязательных отчислений-необходимое условие для повышения эффективности налоговой системы” мавзусида, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси "Солиқлар ва солиққа тортиш" кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, доцентНиязметов И.М. “Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ муаммолар”мавзусида, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мутахассисиМусалимов Ш.И.“Мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва ундиришдаги муаммолар” мавзусида, “Эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш масалалари” мавзусида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети "Молия ва солиқлар" кафедраси профессори, и.ф.д.Кузиева Н.Р.лар маьрузалар қилдилар.

Конференцияда чуқур маҳс-мунозаралар бўлиб, ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш учун соҳа мутахассисларининг фикр ва мулоҳазаларини  баён қилинди, ҳамда уларни бартараф этиш учун аниқ таклифлар билдирилди.

Конференция кун давомида секцияларда ўз ишини давом эттирди.

 

 

15:44 / 2021-01-06
Success helper
Success warning